Жанубий Суданда қуролли ҳужум оқибатида олти нафар гуманитар ходим ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатдаги гуманитар ёрдам координатори Южин Овусу маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«25 март куни Жанубий Суданда олти нафар жасур гуманитар ходимнинг ўлдирилганлигидан дахшатга тушдим ва бу мени ғазаблантирди», — дейилади Овусу баёнотида. Ҳалок бўлганлар қайси ташкилотга тегишли бўлганлиги маълум қилинмаган.
AFP агентлиги маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар Кения ва Жанубий Судан фуқаролари бўлган. Улар Жуба шаҳридан Пиборга (мамлакат шарқидаги Бома штати) бир нечта транспорт воситасидан иборат колоннада йўл олган. Уларнинг автомобиллари номаълум шахслар томонидан тўхтатилган. Номаълум шахслар транспорт воситалари ичидаги одамларни чиқариб, уларни ўлдирган.
Изоҳ (0)