Россиянинг Иркутск вилояти Куда қишлоғидаги шахсий хўжаликда 24 март, жума куни ҳалок бўлган 40 жонзотнинг биоматериалида Африка чўчқа ўлати аниқланди. Бу ҳақда Иркутск вилояти ва Бурятия бўйича Россия қишлоқ хўжалиги назорати матбуот котиби Елена Каргина маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Москвадан лаборатория натижалари Иркутскка етиб келди. Африка чўчқа ўлати аниқланди. Хавфли инфекция ўчоғини йўқ қилиш бўйича ишни бошлаймиз.Елена Каргинанинг аниқлик киритишича, вирус тарқалган 5 километрли карантин ҳудудида касаллик янада тарқалиб кетмаслиги учун 530 бош чўчқа йўқ қилинади.Елена Каргина
Аҳолини вазиятдан хабардор қилиш ва ҳайвонларни рўйхатга олиш мақсадида карантин ҳудудидаги уй-жойлар кўздан кечирилди. Маҳаллий аҳоли вазиятни тўғри тушунди, улар вирус тарқалишидан хавотирда.Матбуот котибининг айтишича, чўчқалар йўқ қилингани учун уларнинг эгаларига товон пули тўланади. Товон миқдорига ҳозирча аниқлик киритилмаган.Елена Каргина
Африка чўчқа ўлати Иркутск вилояти ва бутун Сибир ҳудудида биринчи марта қайд этилди.Иркутскдаги чўчқалар йўқ қилинган ҳудудда Россия қишлоқ хўжалиги ходимлари мамлакат жанубидан – Африка чўчқа ўлати аниқланган жойдан келтирилган қутидаги гўшт маҳсулотларини топди. Дастлабки маълумотларга кўра, гўшт чўчқалар овқатига қўшилган.Елена Каргина
Африка чўчқа ўлати – ҳайвонларнинг ўта юқумли вирус касаллиги. Мазкур касалликнинг биринчи ҳолати ХХ аср бошида – 1903 йили Жанубий Африкада аниқланган. Вирус одамга хавф солмайди, аммо чўчқаларнинг бутунлай қирилишига олиб келади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)