Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилояти маъмурий маркази яқинида бўлиб ўтган отишмалар натижасида «Толибон» ҳаракатининг камида икки жангариси йўқ қилиниб, яна икки нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Хавфсизлик кучлари вакили Абдул Ҳалил маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Абдул Ҳалил Файзобод туманида 25 март куни кечаси содир бўлган отишмаларда тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари вакилларидан ҳеч кимга зиён етмаганини қайд этди.
Маълумот ўрнида, мутахассислар сўнгги вақтларда Афғонистоннинг шарқий, жанубий ва шимолий қисмида экстремистлар позициялари сезиларли даражада мустаҳкамлангани кузатилаётганини таъкидламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)