Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор вилоятидаги бошланғич мактаб ўқувчиларни юк машинаси уриб юборди. Ҳодиса оқибатида уч бола ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳат олган. Бу ҳақида, Хитой Марказий телевиденияси (CCTV)га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нохуш ҳодиса 24 март, жума куни куннинг иккинчи ярмида Гуйпин маъмурий ҳудудида содир бўлган. Мактаб ўқувчиларидан бири воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган, икки нафари эса кейинроқ, олинган жароҳатлар натижасида шифохонада жон таслим қилган.
Ҳозирда бошқа жароҳатланган болаларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Юк машина ҳайдовчиси қўлга олинган, тергов ишлари кетмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)