Ўзлари содир этмаган қотиллик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва 16 йилдан ортиқ қамоқ жазосини ўтаган икки америкаликнинг ҳар бири Огайо штати ҳукуматидан 1,45 миллион миқдоридаги бадал пулини олади, деб ёзади «ТАСС».
Штат маркази Колумбус суди 23 март, пайшанба куни ҳукумат ва суд хатоси қурбонлари ўртасидаги тегишли битимни тасдиқлади.
Гап 1990 йилда Портидж округида 31 ёшли аёлни ўлдиргани учун ҳукм қилинган 53 ёшли Роберт Гондор ва Рэнди Рэш ҳақида бормоқда. Жиноятда айбдор деб топилган учинчи эркак Гондор ва Рэшни ўзининг шериклари деб атаган, шундан сўнг улар ҳибсга олиниб, жазога ҳукм қилинган.
Маҳбусларнинг адвокатлари узоқ йиллар давомида адолатсиз ҳукм устидан шикоят қилган. Натижада суд такрорий процесс ўтказишга рози бўлган ва жараён якунига кўра Гондор ва Рэш айбсиз деб топилган ҳамда 2007 йилда қамоқдан озод этилган.
Улар озодликка чиққандан сўнг штатга қарши даъво киритди ва бадал пули талаб қилди. 2015 йилда штат расмийлари уларнинг ҳар бирига 420 минг доллардан тўлашга рози бўлди, бироқ собиқ маҳбуслар жиддийроқ суммага лойиқ эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)