Баҳор – организмимиз ҳар қачонгидан ҳам витаминлар етишмаслигидан азият чекадиган фасл. Баҳорги авитаминоз ҳатто хилма-хил овқатланадиган, сабзавот ва меваларни кўп ейдиганларга ҳам хавф солади. Шу муносабат билан кўпчилик драже шаклидаги витаминлар қабул қила бошлашади. Бу тўғрими? Энг оммабоп саволларга жавоб берамиз.
Витаминлар ичиш жигарга таъсир қиладими?
Витаминларни меъёрида ва шифокор кўрсатмаларига асосан қабул қилиш соғлом одам учун хавф туғдирмайди.Лекин ёғ эритувчи витаминлар (А, D, E, К) ни сурункали равишда меъёридан кўп ичиш организмга, шу жумладан жигарга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Авитаминоз ҳақиқатан ҳам кўп тарқалганми?
Кўпчилик «авитаминоз» (бир ёки бир неча витаминлар етишмаслиги натижасида соғлиқнинг жиддий зарарланиши – масалан, цинга, пеллагра) ва ҳар бир киши ҳаётида учраб турадиган «гиповитаминоз» (қайсидир витамин ёки витаминларнинг бироз етишмаслиги) тушунчаларини алмаштириб юборади.Поливитаминларнинг баъзи компонентлари бир-бирининг таъсирини камайтириши мумкинми?
Витаминлар комплекси етишмовчиликнинг олдини олиш учун яратилгани боис, ҳатто витаминлар ва минералларнинг таъсири камайганда ҳам баъзи қисмлари барибир организмга келиб тушади.Манба: «Whrussia.ru»
Изоҳ (0)