2014 йилдан буён АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ИШИД террорчилик ташкилотининг 180 дан ортиқ етакчисини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти пресс-релизида маълум қилинди, деб ёзади «Ведомости».
«Коалиция авиацияси 19 мингдан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга ошириб, жанг майдонида ИШИДнинг бир неча ўн минглаб жангарисини йўқ қилди. ИШИДнинг 180 дан ортиқ етакчиси, жумладан, Абу Бакр ал-Бағдодийнинг кураш, ахборот, молия, нефть ва газ вазирлари деб аталувчи деярли барча ўринбосарлари, шунингдек, ташқи операциялар штаби раҳбарлари йўқ қилинди», — дейилади Вашингтонда 68 мамлакатдан коалиция вакиллари қатнашган вазирлик учрашувида тарқатилган пресс-релизда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)