Афғонистоннинг Қундуз вилоятида 23 март, пайшанбага ўтар кечаси полициячи 9 нафар ҳамкасбини отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Маҳаллий ОАВнинг полиция матбуот котиби Маҳфузулла Акбарийга таяниб маълум қилишича, Қундуз–Алиобод шоссесида ҳуқуқ-тартибот ходими тўққиз нафар ҳамкасбини отиб ўлдирди ҳамда постдан қурол ва ўқ-дориларни олиб, воқеа жойидан яширинди.
Тахминларга кўра, қотилликни амалга оширган полициячи ҳукуматга қарши гуруҳлардан бирига алоқадор бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)