Буюк Британиянинг Бирменгем шаҳри фуқароси парковка учун тортилган жарималари суммаси унинг машинаси нархидан ҳам ошиб кетди, деб ёзади «Мотор». Ярим йил давомида автотураргоҳ учун пул тўламагани туфайли, британиялик 2600 фунт стерлинг (тахминан 3200 доллар)га тушади.
Номаълум кимса ўзининг 16 йиллик Hyundai Coupe автомобилини Кингс Хит туманида пулли тураргоҳда қолдириб кетган. Купенинг эгасига нисбатан ҳар бири 100 фунтлик 26 та жарима расмийлаштирилган. Бундай автомобиль Буюк Британиянинг иккиламчи бозорида тахминан 150 фунтга сотилади.
Яқин орадаги дўконлар ходимлари таъкидлашича, ярим йил ичида қоидабузар бирор марта ҳам келмаган, ва машинасини олиб кетиш нияти ҳам йўққа ўхшайди. Ҳозир уни полиция қидирмоқда.
Изоҳ (0)