Швеция технология институти тадқиқотчилар гуруҳи инсон ва бошқа жонли мавжудотларнинг юраги нега уришига аниқлик киритди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Мутахассисларга кўра, юрак гидравлика сабабли уради.
Юракни тана бўйлаб қон етказиб беришга ундовчи механизмлар қисман ўрганилган. Мазкур жараённи яхшироқ тушуниш учун тадқиқотчилар юрак фаолиятини кузатишга имкон берувчи магнит-тебраниш томографиясининг махсус шаклига мурожаат этди.
Натижада олимлар юрак камералари ўлчами ўзгаришларини текширишга муваффақ бўлди ва гидравлик тормозлар бажарадиган ишга ўхшаш гидравлик жараёнлар диастола босқичида муҳим рол ўйнаши ҳақидаги хулосага келди.
Мутахассислар айнан гидравлик кучнинг сусайиши юрак билан боғлиқ айрим муаммолар туғилишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)