Хитой ҳукумати 19 мартдан бошлаб вақтинча Бразилия гўштини импорт қилишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жанубий Америка минтақасидаги мазкур мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи мансабдор шахслардан пора эвазига айниган гўштни сотиш учун рухсат олингани эҳтимоли билан боғлиқ можаро Хитой томонидан мазкур чора қўлланилишига сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, Хитой ҳукумати Бразилиядан гўшт импорт қилишни вақтинча тўхтатишни огоҳлантириш чораси сифатида киритган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)