Дания 183 йил мобайнида илк бор ташқи қарзлардан холи бўлади. Бу ҳақда мамлакат милий банки маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ҳукумат хорижий валютадаги охирги кредит — 1,5 миллиард долларни ёпиши билдирилмоқда.
«Ҳукуматда валютада кредитлар жалб этиш эҳтиёжи бўлмаган ва қарзлар аста-секин узиб борилганди, — дейилади банк хабарида.
Маълумот учун, 2016 йил охири ҳолатига Дания ҳукуматининг ташқи қарзи 92 миллиард доллардан иборат эди.
Изоҳ (0)