Ҳиндистонда қўриқхонадан қочиб кетган йўлбарс уни ушлаш вақтида ўзини экскаваторга отиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Саккиз ёшли йўлбарс Корбетт миллий боғидан қочган. У икки киши — аёл ва унга ёрдам бермоқчи бўлган қайнотани ўлдирган.
Ҳайвонларни овлаш бўйича мутахассислар йўлбарсни қувиб етиб, унга транквилизатор — тинчлантирувчи дори отган. Айни шу пайт йўлбарс экскаваторга ташланди.
Экскаватор ҳайвонни ушлаш учун ишлатилаётган эди, бироқ экскаваторнинг ковши (тишли ушлагичи) йўлбарсни босиб қолди ва жонивор ҳалок бўлди.
Текширув натижасида транквилизаторлар таъсири туфайли йўлбарс экскаватор ушлагичидан қоча олмагани маълум бўлди. Ўлимга расман турли жароҳатлар, хусусан, экскаватор етказган ҳамда бошқа йўлбарслар билан уришиш натижасида орттирилган деб эҳтимол қилинган жароҳатлар сабаб, деб топилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!