Ниҳоят сиз спорт залига абонемент сотиб олдингиз ва биринчи машғулотга бормоқчисиз. Аммо бундан олдин ҳеч қаерда ёзилмаган спорт залидаги хулқ қоидаларини билиб олинг, шунда ўнғайсиз вазиятга тушмайсиз.
Ҳаммасини ўз жойига қайтаринг
Ўзингиз фойдаланиб бўлган фитнес анжомларини жой-жойига қўйишни унутманг — уларни бутун зал бўйлаб қидириб юриш ҳеч кимга хуш келмайди, устига-устак, бу қўшимча равишда яна бир қанча калорияни йўқотиш учун ажойиб имконият.Сузаётиб, ёдда тутинг: бассейнда бир ўзингиз эмассиз
Бошингизга кимнингдир ласти урилиб кетса, бундан хурсанд бўлишингиз амри маҳол. Бошқа сузувчилар ҳам буни истамайди. Шу туфайли хавфсиз масофани сақлаб, ўнг томонда ҳаракатланинг ва тез сузиш учун мўлжалланган йўлакчада бўшашиб қолманг.Гигиенага риоя қилинг
Бассейнга тушишдан ёки буғхонага киришдан аввал ҳам душ қабул қилиш шарт. Кийиниш хонасида оёқ яланг юрманг, акс ҳолда оёқ замбуруғини юқтириб оласиз. Шунингдек, бадан учун сочиқдан оёқларни артишда фойдаланманг — бу гигиенага зид.Навбатларни юзага келтирмасликка урининг
Ҳадеб кулернинг ёнига боравермаслик учун, уйдан ўзингиз билан сув олиб келинг. Зарур бўлганида эса, кулер ёнида ҳеч ким бўлмаган вақтда идишингизни сувга тўлдириб олинг.Манба: «The-challenger.ru»
Изоҳ (0)