Уч йил аввал тўнғич қизини узатган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков иккинчи фарзандига тўй бошлади. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда. Санъаткорга яқин манбанинг маълум қилишича, тўй жорий йилнинг 22 апрель куни бўлиб ўтади.
Озодбек Назарбековнинг иккинчи қизи Лайло бу йил 19 ёшни қарши олади. Хонанда ўзининг интервьюларидани бирида қизи ҳеч кимга ўхшамаслигини, жудаям оғир ва босиқ эканлигини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбековнинг қизи Робия 2014 йилнинг август ойида синфдоши Сардорбекка турмушга чиққанди.
Изоҳ (0)