Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб бормоқда.
Бокс оқшомининг тўртинчи жангида -81 килограмм вазндаги боксчилар ўзаро тўқнаш келди. Рио–2016 Олимпия ўйинлари финалчиси, кумуш медаль совриндори Бектемир Мелиқўзиев 2-раундда Жиабин Хуангни техник нокаутга учратди.
Шаҳрам Ғиёсов Қозоғистонда Astana Arlans вакили Асланбек Шимбергеновдан мағлубият қабул қилиб олганди. Рио–2016 совриндори Муроджон Аҳмадалиев каби аввалги хатосини тўғрилади. Аввалроқ Uzbek Tigers вакиллари Аброржон Қодиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) ўз рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.
Мазкур беллашувдан кейин Uzbek Tigers ҳисобни 4:0 кўринишини олди. Сўнгги жанг +91 килограмм вазндаги Баҳодир Жалолов ва Хайпенг Му ўртасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)