АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида КХДР билан муносабатлар ўрнатилишида Хитой раҳбарияти томонидан етарлича ёрдам берилмаганидан норозилигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея ўзини жуда ёмон тутмоқда. У АҚШни йиллар давомида ўйин қилди. Хитой ёрдам бериш учун кам иш қилди!» — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка КХДР билан ҳарбий можарога боришни хоҳламаётганини, бироқ вазият тақозо этса, бу ҳолат юзага келиши мумкинлигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)