АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка КХДР билан ҳарбий можарога боришни хоҳламаётганини, бироқ Шимолий Корея ўз ядровий дастури билан таҳдид қилса, барча турдаги ҳаракатларни кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз, албатта, масала ҳарбий можарогача етиб боришини истамаймиз, бироқ агар улар (КХДР) ўзининг ядровий дастури бўйича таҳдидни тегишли ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилувчи даражагача кучайтирса, унда ҳар қандай вариант кўриб чиқилади», — деди АҚШ Давлат котиби Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан бўлган учрашувда.
Тиллерсон АҚШ томонидан Пхеньянга қарши янги дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик борасидаги чораларни қўллаш эҳтимоли ўрганилаётганини ҳам маълум қилди.
АҚШ Давлат котибининг сўзларига кўра, «КХДРга нисбатан стратегик бағрикенглик тамом бўлган».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)