Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тез тиббий ёрдам станцияси унинг туманлардаги кичик станциялари билан бирга, юридик шахс мақомини сақлаган ҳолда, таркибий бўлинма сифатида марказга берилиши кўзда тутилган.Бундан ташқари, 2017—2020 йилларда 240 та объектни мукаммал таъмирлаш ва 369 та объектни жорий таъмирлаш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати бинолари ва хоналарининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2017 йилда тиббий ёрдам хизмати учун 1200 та махсус автомобиль сотиб олинади
Изоҳ (0)