EchoStar-23 телекоммуникация сунъий йўлдошини ташувчи Falcon 9 ракетаси Флорида штатининг Канаверал бурнидаги космодромдан учирилди. Бу ҳақда SpaceX компанияси мутасаддилари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ракета 16 март, пайшанба куни Тошкент вақти билан 11:00 да парвоз қилди. Сунъий йўлдош стартдан 34 дақиқа ўтиб мўлжалланган орбитага чиқиши кўзда тутилган.
EchoStar-23 сунъий йўлдоши Жанубий Америка ҳудудида телеузатишни таъминлаш учун мўлжалланган. Оғирлиги 5,5 тонна бўлган қурилма геостационар орбитада 35 минг километрга яқин баландликда ишлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалига ракета учирилиши 14 мартга мўлжалланган, бироқ кучли шамоллар туфайли парвоз қолдирилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)