Француз Полинезияси расмийлари 16 март, пайшанба куни Таитига АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишелнинг ташрифини кутмоқда. Бу ҳақда 15 март, чоршанба куни Янги Зеландия радиоси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Барак ва Мишель Обама Француз Полинезиясида бир ойга яқин вақт ўтказиши маълум қилинмоқда.
Маҳаллий Tahiti Nui TV телекомпаниясининг маълум қилишича, улар Тетиароа оролига йўл олади. У ерда курорт комплекси жойлашган (ўтмишда мазкур атолл америкалик актёр Марлон Брандога тегишли бўлган). Шундан сўнг улар «люкс» меҳмонхоналари билан машҳур Бора-Бора оролига йўл олади.
Маҳаллий ҳукумат АҚШ собиқ президенти билан расмий маросимни режалаштирмаяпти.
Изоҳ (0)