Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ливия ҳукумат армияси 14 март, сешанба куни нефть конларини қайтариш бўйича бошланган операция давомида Ливиянинг Рас-Лануф шаҳри аэропортидан жангариларни қувиб чиқарди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Март ойи бошида «Бенгази мудофаа бригадаси» Эс-Сидр ва Рас-Лануф портларига ҳужум қилиб, у ердан Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтар бошчилигидаги кучларни суриб чиқарган эди. Шундан сўнг улар нефть объектларини Триполидаги Ливия расмийларига топширди. Ливия расмийлари, ўз навбатида, ҳужумга алоқасини рад этди.

14 март, сешанба куни Ливия парламенти спикери Оқил Солиҳ Иса Ливия миллий армияси яқин вақт ичида жангарилар томонидан эгаллаб олинган нефть конлари ва портларни қайтаришини маълум қилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?