Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эфиопия ҳукумати мамлакат пойтахти Аддис-Абеба чеккасидаги чиқинди полигонида юз берган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етганини тасдиқлади. «ТАСС» хабарига кўра, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда.

Фото: Ogaden Post

Фото: Ogaden Post
Коше чиқиндихонаси ҳудудида фалокатгача ўнлаб вақтинчалик уйлар қурилган бўлиб, уларда юзлаб одамлар оилалари билан истиқомат қилар, чиқиндиларни тўплаш ва саралаш билан шуғулланар эди.

11 март куни юз берган кўчки бутун шаҳарчани ютиб юборди, одамлар эса тонналаб чиқинди остида қолиб кетди. Қутқарувчилар ҳозиргача 37 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлди.

Пойтахт маъмурият шу вақтгача полигонда яшаб келганларни нормал бошпана билан таъминлашга ваъда берган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди