Тошкент шаҳар Юнусобод туманида номаълум шахс касб-ҳунар коллежида ўқийдиган, 1999 йилда туғилган қизни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг Samsung мобил телефонини тортиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)