Туркиянинг Европа Иттифоқи бўйича ишлар вазири Ўмер Челик Голландияга нисбатан санкциялар жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Шубҳасиз, санкциялар жорий этилади», — деди Ўмер Челик.
Аввалроқ Голландия бош вазири Марк Рютте Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли бўлган самолёт мамлакат ҳудудига киритилмагани учун Голландия ҳукумати номидан узр сўрамаслигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)