Венгрия парламенти 13 март, душанба куни ўтказилган иккинчи тур сайловлари якунига кўра амалдаги президент Янош Адерни мамлакат раҳбари лавозимига қайта сайлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Адерни қўллаб-қувватлаб 131 депутат овоз берган. Сўл кайфиятдаги мухолифат вакили Ласло Майтени эса 39 та овоз олган. Адер иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланди.
Янош Адер 2012 йилдан бери Венгрия давлат раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Парламент спикери Ласло Кёвернинг сўзларига кўра, президентнинг иккинчи ваколат муддати 10 майдан бошланади.
«Незопонт» институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, Венгрия аҳолисининг 63 фоизи Адернинг президентликка қайта сайланишини маъқуллаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)