Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси жорий йилнинг март ойида Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бинес-форумини ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Nuz.uz». У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига ташрифи олдидан ўтказилади.
Тадбир Остонадаги «Мустақиллик саройи»да Ўзбекистон ва Қозоғистон томонларининг тақдимотлари форматида бўлиб ўтади, шунингдек, мамлакатлар компаниялари ўртасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказилади.
Бизнес-форумни ўтказишдан мақсад икки мамлакат компаниялари ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, қўшма корхоналар яратиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ўрганиб чиқишдан иборат.
Изоҳ (0)