АҚШ шарқий соҳилларидаги қор бўрони сабабли 5 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳозиргача бекор қилинган рейслар сони 5413 тага етди.
Қор бўрони АҚШ шимоли-шарқи учун фавқулодда илиқ қишдан сўнг кузатилмоқда — мавсум давомида ҳаво ҳарорати бир неча бор +20 даража илиқдан ошган эди.
Аввалроқ айнан шу қор бўронлари сабаб АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасидаги 13 мартга режалаштирилган учрашув бекор қилингани маълум бўлган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)