Шавкат Мирзиёев Намангандаги сайловолди учрашуви давомида замонавий ландшафт дизайни асосида гулзорлар, хиёбонлар яратиш, ноанъанавий гуллар етиштириш, маҳаллий мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашиш учун юбориш юзасидан тавсиялар берган эди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар бермоқда.
Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Саидаҳамад Султонов бошчилигидаги делегация шу мақсадда Жанубий Кореяга сафар уюштирди.
Делегация аъзолари Корея гуллари ассоциацияси раиси Им Юнг О, Hanti Nurceru гулчилик компанияси президенти Ким Ши Бук ҳамда Коян шаҳри мери ўринбосари Чой Бонг Сон билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистонда Наманган «гуллар шаҳри» дея эътироф этилгани каби, Жанубий Кореяда ҳам Коян ҳудди шундай шаҳар ҳисобланади. 1997 йилдан бери Коян шаҳрида халқаро гул кўргазмаси бўлиб ўтади ва унга бир миллиондан ошиқ гул ихлосманди ташриф буюради.
Бўлиб ўтаётган мулоқотларда шаҳарсозлик, ободонлаштириш, ноёб гулларни етиштириш ва парваришлаш, кўркам хиёбонларни бунёд этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашилмоқда.
Делегацияси аъзолари Наманганда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган гуллар байрами, наманганлик машҳур гулчилар ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)