13 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев сиёсий бошпана беришни бошлайди. Конституцияга мувофиқ, Президент «Ўзбекистоннинг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади».
2. Ўзбекистон Президенти 22—23 март кунлари Остонага ташриф буюради. Шавкат Мирзиёев 6—7 март кунлари Туркманистонда бўлган эди.
3. Президент девони фаолияти такомиллаштирилди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли фармонни 1 март куни имзолаган.
4. Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг яхши 100 ёш иқтисодчиси рўйхатидан ўрин олган Рауф Салахўжаевга уй совға қилди. Ўзбекистон вакили илк бор ушбу рўйхатга киритилиб, 32-поғонадан жой олди.
5. Тошкентда бепул Wi-Fi’ли биринчи автобус бекати очилади. Hot WiFi тизими шарофати билан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар, email, шунингдек, SMS ва бепул қўнғироқ (callback) орқали тармоққа кириш мумкин бўлади.
Бонусига — «Дарё»дан видеохабар: Баҳорнинг «Истиқлол»да бўладиган энг қиммат концертлари рейтинги.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)