Нигерия ҳукумат кучлари «Боко Ҳарам» радикал ташкилоти жангарилари қўлида мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида асирликда бўлган 211 нафар фуқарони озод қилди. Бу ҳақда ҳарбийлар ахборот берди, деб хабар беради «ТАСС».
«22-бригада ҳарбийлари шанба куни ‘Лафия Доул’ операцияси давомида Сингал Мури ва Майя қишлоқлари аҳолисини қутқаришга муваффақ бўлди, — деди Нигерия қуролли кучлари расмий вакили Сани Усмон. — Операция давомида бир нафар жангари йўқ қилинди, шунингдек, Мала Майядан мажбуран кўчганларга озиқ-овқат билан ёрдам бериш ташкилотига қарашли иккита оғир юк машинаси ва 18 та пикап тоифасидаги автомобиль тортиб олинди». «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)