Германиянинг Оснабрюк шаҳри ҳайвонот боғи ходимлари электр кучланиш остида турган тўсиқдан озодликка чиқиб кетган айиқни отиб ўлдиришга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда Süddeutsche Zeitung.
Озодликка чиқиб кетган жонзот қидирилгунига қадар ҳайвонот боғига ташриф буюрганлар маймунлар учун мўлжалланган ёпиқ павильонга жамланди.
Оқ ва қўнғир айиқ гибриди бўлган жониворни Тапс деб чақиришар эди. У ва унинг опаси Типс Оснабрюк ҳайвонот боғининг энг машҳур жонзотларидан саналар эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)