Малайзия ҳукумати КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг 13 февралда ўлдирилган акаси Ким Чон Намнинг жасадини нима қилиш борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳилми Яҳёнинг баёнотига асосланиб, «Газета.ru» маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, 10 мартда полиция суд-тиббий экспертизани тугатган ва жасадни соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширган.
Таъкидланишича, мамлакат қонунчилиги бўйича, жасадни топшириш муддати чегараланмаган. Бунда жасад фақат яқин қариндошларга топширилади.
«Вазиятни ҳисобга олган ҳолда, қарор қабул қилиш учун вақт керак», — деди малайзиялик мансабдор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)