Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фаластиннинг Исроил билан муносабатларини тартибга солиш вақти келди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин миллий мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».

«Тинчлик келишуви икки томоннинг тўғридан-тўғри музокаралари натижаси бўлиши лозим. АҚШ бу мақсадга эришиш учун Фаластин ва Исроил етакчилари билан изчил ҳамкорликда ишлайди. Нафақат Қўшма Штатлар, балки бошқа ҳар қандай томон ҳам исроилликлар ва фаластинликларга ўз қарорларини тиқиштира олмайди», — дея таъкидлади Трамп мулоқот давомида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳс мавзусига айланган ҳудудларда манзилгоҳлар қуришдан «бироз тийилиб туриш»ни маслаҳат берган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди