Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев буюк алломалардан бири Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуини зиёрат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таомилга биноан Баҳоуддин Нақшбанднинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинди.Президент мазкур ёдгорлик мажмуасини янада обод масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бухоронинг жаҳон цивилизацияси ва ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Бу заминда кўплаб алломалар таваллуд топган ва яшаган. Уларнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш учун бу ерда Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)