Суриядаги гуманитар вазият тезкор ва қатъий чораларсиз ёмонлаша боради, бугунги кунда 13,5 миллион суриялик ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Ҳозирги пайтда бизда мавжуд захиралар сурияликлар эҳтиёжини қондириш учун мутлақо етарли эмас», — дейди у.
Комиссарнинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда 13,5 миллион суриялик халқаро ҳамжамият ёрдамига муҳтож.
Гранди, шунингдек, можаро давом этаётган олти йил давомида 6,3 миллион суриялик ички кўчирилган шахсларга айланганлиги, 4,9 миллиони қочоқлар тоифасида эканлиги ҳамда уч миллионга яқин беш ёшгача бўлган суриялик урушсиз ҳаёт қандай эканлигидан бехабар эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)