Европа Иттифоқи 15 март куни Россия ва Украина жануби-шарқидаги эълон қилинган республикаларнинг 146 нафар фуқароси, шунингдек, 37 та ташкилотга қарши санкцияларни ярим йилга узайтиради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар вакилларининг доимий кенгаши 15 март кунги навбатдаги мажлисда Россия Федерацияси ва Украина қора рўйхатининг амал қилишини олти ойга узайтиради», — дейди нашр манбаси.
Охирги марта Россия учун қора рўйхат 15 сентябрда ярим йилга узайтирилган эди. Ўшанда рўйхатга 146 киши, жумладан, Россия ҳукумат вакиллари, россиялик сиёсатчилар, бизнесмен ва куч тузилмалар вакиллари, шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари киритилган эди.
Изоҳ (0)