7 март куни Нью-Йоркда кичкина қизалоқнинг ҳайкали ўрнатилди. У жаҳон фонд бозори рамзларидан бири — «Уолл-стритлик буқа»га уни ҳудди баҳсга чорлагандек қараб турибди, деб ёзади Meduza.
Ҳайкал State Street молия ташкилоти томонидан ўрнатилган. Бундан кўзланган мақсад — АҚШдаги уч мингта энг йирик компанияларидан тўртдан бирининг директорлар кенгашида аёллар умуман йўқ эканига эътиборни қаратишдир. «Қўрқмас қизалоқ» бир ҳафта давомида «Уолл-стритлик буқа» олдида виқор билан қад ростлаб туради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)