Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги Plutos Lapin компаниясида Янги Зеландия қуёнлари парваришланаётган бўлиб, у юқори сифатли мўйна етиштириб, аҳолига парҳез гўшт етказиб бермоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бу ерда кўпайтириш учун хориждан 114 бош Янги Зеландия қуёни келтирилган. Банк томонидан тақдим этилган кредит маблағининг 100 миллион сўмига қуёнлар яшаши учун қулай шароит яратилган.

Хабар беришларича, бу қуёнлар йилига тўрт марта болалайди. Агрофирмада қуёнларнинг сонини 10 минг бошга етказиб, йилига 2 тонна парҳез гўшт етиштириш режалаштирилган.

Айни пайтда 4000 бошга мўлжалланган қуёнхона, 400 тонна полиз-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган музлатгичли омборхонани қуриш ишлари олиб борилаётган бўлиб, иншоот Наврўз байрамида фойдаланишга топширилади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди