АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармаси ҳужжатларининг чиқиб кетганлиги ҳақидаги хабардан жуда ташвишланмоқда. Ҳужжатлар WikiLeaks сайтида чоп этилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Оқ уй матбуот-котиби Шон Спайсернинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти ҳужжатларни чиқариб юборганларни жиддий жазолашни режалаштирмоқда.
«Махфий маълумотни тарқатиб юборган ҳар қандай одам қонуннинг барча қаттиққўллиги билан жазоланади. Махфий маълумотларни чиқариб юборадиганларни таъқиб этамиз», — деди у.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)