Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиздаги нишонлар учун мўлжалланган янги — Hormuz-2 баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда корпус қўмондони Амир Али Ҳожизода маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қўмондоннинг сўзларига кўра, Hormuz-2 ракетаси денгизда белгиланган маррани 250 километр масофадан аниқ нишонга олган.
Ушбу қурол 300 километргача бўлган масофадаги нишонларга ҳам зарба бера олади.
Мазкур баллистик ракета Теҳрон томонидан яратилган ишланма ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)