Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 27 февраль кунги қарорига кўра, Ўзбекистоннинг еттита эркин иқтисодий зонаси олтита тижорат банки ўртасида тақсимланди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий банки икки эркин иқтисодий зона — «Навоий» ва «Ургут» (Самарқанд вилояти), «Ўзсаноатқурилишбанки» — «Ангрен» (Тошкент вилояти) ва «Ғиждувон» (Бухоро вилояти), «Ипотекабанк» — «Жиззах» ЭИЗ (Жиззах вилояти), «Халқ банки» — «Қўқон» ЭИЗ (Фарғона вилояти), «Агробанк» — «Ҳазорасп» ЭИЗда (Хоразм вилояти) филиалларини ташкил этади.
«Ғиждувон» ЭИЗ икки акциядорлик-тижорат банки — «Ўзсаноатқурилишбанки» ва «Микрокредитбанк» филиаллари очиладиган ягона зона бўлади.
Тижорат банкларига ўз маблағлари ва хорижий кредитлар линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига қурилмалар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни харид қилиш учун кредитлар тақдим этиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)