Жанубий Корея Республикаси ядро қуролидан холилик мақомидан воз кечишни режалаштирмаяпти. Корея Республикаси ТИВ расмий вакили Сеулдаги брифингда мазкур баёнотни маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Шу тариқа у ОАВларнинг Корея яримороли жанубида АҚШ ядро қуролини жойлаштириш эҳтимоли ҳақидаги хабарларига изоҳ берди.
«Биз бу каби хабарлардан воқифмиз. Бироқ Корея Республикаси ҳукумати ядро қуролидан холилик мақомига содиқлигини сақлашда давом этади», — деб таъкидлади дипломат.
Америка 1991 йилгача Корея Республикасида тактик ядро қуролини сақлаб келган. Бироқ у Сеул ва Пхеньян Корея яриморолининг ядро қуролидан холилик мақоми ҳақида келишиб олгандан сўнг олиб чиқиб кетилган.
Изоҳ (0)