Эроннинг бир неча тезсузар ҳарбий катери Ўрмуз бўғозида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг кемасига жуда яқин келиши натижасида кема ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатдан бохабар бўлган америкалик мансабдорнинг сўзларига кўра, катерлар USNS Invincible разведка кемасига 600 метр масофагача яқинлашган.
Натижада АҚШ кемаси ва унга ҳамроҳлик қилган Буюк Британия қироллик флотининг уч кемаси йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлган.
Эрон катерлари билан радио орқали боғланиш бўйича уринишлар беҳуда кетган: катерлар томондан жавоб келмаган.
Америкалик мансабдор эронликларнинг бу хатти-ҳаракатини «хавфли ва нопрофессионал» деб атаган.
Аввалроқ январь ойида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эсминеци Ўрмуз бўғозида огоҳлантириш белгиси сифатида Эроннинг тўртта тезсузар ҳарбий кемаси томонга уч бор ўқ узган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)