Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2017 йил 23 февралдаги махсус буйруғи билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри номи ўзгартирилди, деб хабар беради «KRuz.uz».
90 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган мазкур театрга Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театр мақоми берилди.
Маълумот ўрнида, ушбу театр 1926 йилнинг 8 ноябрида Қасим Авезовнинг «Тилек жолинда» номли картинали тарихий драмаси билан очилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)