Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган видеокузатув мосламалари 15 мартдан ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев маълум қилди.
Синов тариқасида ишга туширилишининг сабаби шундаки, бу янгилик бизда илк бор қўлланилаяпти. 15 март кунидан бошлаб қоидабузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор транспорт воситасининг мулкдорига жўнатилаверади. Айнан мана шу иш жараёнида тизимдаги техникаларнинг ишлашини назорат қилиб оламиз. Юзага келадиган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрамиз. Шу сабабли ҳам синов тариқасида, деб айтилаяпти.Тошкент чорраҳаларидаги камералар синов тартибида ишга тушгани, бироқ жарималар ёзмаётгани ҳақида 2016 йил январида хабар берилган эди. 2017 йил февралида эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент чорраҳаларидаги видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга тушириш ҳақида кўрсатма бергани маълум бўлган эди.Холматжон Сайдалиев, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бошлиғи
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)