Андижон вилоятида бир пайшанбада йўл-патруль хизмати томонидан 875 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Андижон вилоятида ўтказилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни профилактика тадбирларида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 4330 та транспорт воситаси текширувдан ўтказилган ва 875 та қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу ҳолатларнинг 36 таси ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётганлиги, 107 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, 13 таси ҳаракатланиш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш, 16 таси эса светофор ишораларига амал қилмасликни ташкил этади.
Бундан ташқари, шу куни йўловчи ташиш қоидасини бузган 163 нафар, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган 86 нафар ҳайдовчи ҳамда 439 та бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)