Панамада автобуснинг кўприкдан дарага қулаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, яна 35 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, ҳодиса Панама пойтахтидан 170 километр жануби-ғарбда содир бўлди.
Хабарда қайд этилишича, транспорт воситаси ичида қишлоқ хўжалигида фаолият юритадиган ишчилар бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабабларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)