Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Давлат етакчилари ҳиссиётларини ошкор этиши камдан-кам учрайди, бироқ баъзида шундай ҳам бўлиб туради. «РБК» сиёсатчиларни йиғлашга ундаган ҳолатлар фотожамланмасини тақдим этди.

2012 йил 4 март куни Владимир Путин учинчи муддатга Россия президенти этиб сайланди. Эртасига Москвадаги Манеж майдонида бўлиб ўтган митингда Путин ҳис-ҳаяжонини яширолмади. Кейинчалик у кўз ёшларини кучли шамол билан изоҳлаганди.

Фото: AP

Фото: AP

АҚШ президенти Барак Обама 2016 йил 5 январда қурол ҳақидаги янги қонунни жорий этишга бағишланган чиқишида «Сэнди Хук» мактабида ўлдирилган 20 нафар ўқувчини эслаб, 2017 йил 11 январда эса хайрлашув маросимидаги нутқида турмуш ўртоғи Мишелга миннатдорлик билдираётганида йиғлаб юборди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Буюк Британия қироличаси Елизавета II омма олдида ҳиссиётларини камдан-кам намойиш этади, бироқ 2016 йил 17 май куни Ланкастер герцоги полкининг ҳалок бўлган аскарларини шарафлаш маросимида ўзини тутиб туролмади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 2010 йил 27 сентябрда миллатга телемурожаати чоғида мамлакатдаги зўравонлик даражаси ҳақида гапираётганда йиғлаб юборди.

Фото: AP

Фото: AP

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва 2009 йил 2 октябрда Рио-де-Жанейро 2016 йилги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида эълон қилинганидан сўнг қувончдан кўз ёшларини тия олмаганди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кичик Жорж Буш 2007 йил 11 январда, Ироқда хизматдошларини қутқариш учун граната устига ўзини отган денгиз пиёдачиси Жейсон Данэмни шарафлаш маросимида йиғлаб юборганди.

754884639576618

Германия канцлери Герхард Шрёдер лавозимини тарк этишидан 3 кун аввал бундесвер аскарлари томонидан ўтказилган кузатиш маросимида ўзини тийиб туролмади.

Фото: AP

Фото: AP

Британия ОАВлари 1990 йил ноябрида мамлакат бош вазири, «темир хоним» дея ном олган Маргарет Тэтчер Даунинг-стрит кўчасидаги қароргоҳини тарк этаётганида кўзлари ёшга тўлгани акс этган фотоларни эълон қилганди.

Фото: Mirrorpix

Фото: Mirrorpix

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар