Буюк Британиянинг The Mail on Sunday нашри Оқ уй томонидан Трампнинг гуруҳига Яқин Шарқда тинчлик жараёни архитектори ҳуқуқлари асосида Тони Блэрнинг таклиф этилиши мумкинлигини билиб қолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Вашингтондаги Оқ уйда ёпиқ музокараларда иштирок этгани, ушбу учрашувда унинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг гуруҳида иш олиб бориши ҳақида гап кетгани маълум қилинди.
Тhe Mail’да қайд этилишича, музокаралар 1 март куни олиб борилган. Сентябрь ойидан бери томонлар жами уч маротаба учрашгани хабар қилинмоқда.
Ахборотга кўра, Тони Блэрнинг суҳбатдоши Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер бўлган. Учрашув давомида Блэрга Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқдаги тинчлик элчиси лавозими берилиши имконияти муҳокама этилган.
Нашрнинг таъкидлашича, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Оқ уй маъмуриятида расмий лавозимни эгаллай олмайди, унга Кушнернинг катта маслаҳатчиси лавозими таклиф қилинган бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, Тони Блэрнинг матбуот котиби шахсий учрашувларга изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)